«Байден наркотик картеллари учун энг яхши бизнес шерик» — Конгресс аъзоси
Фото: Reuters
АҚШ Конгресси аъзоси Маржори Тейлор Грин АҚШ президенти Жо Байденнинг Украинага молиявий ёрдамнинг янги траншини ажратиш истагини кескин баҳолади.
Сиёсатчи Байден АҚШ чегаралари билан боғлиқ муаммоларга кўз юмиб, Киевга 37,7 миллиард доллар ўтказмоқчи эканлигига эътибор қаратган.
«Байден наркотик картеллари учун энг яхши бизнес шерик. Ва у Украина етакчиси Владимир Зеленский даврида вице-президентликни ажойиб уддаламоқда», дейди Грин.
Оқ уй раҳбари 15 ноябрь куни Конгрессдан Украина учун яна 37 миллиард доллар ёрдам сўраган. У «COVID-19» ва бошқа юқумли касалликларга қарши курашиш учун яна 10 миллиард олиш истагини билдирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг