Байден АҚШга муҳожирлар кириши учун қўйилган тақиқни олиб ташлади. Уни Трамп жорий этганди

14:08 25 Февраль 2021 Дунё
1056 0

Фото: AP

АҚШ президенти Жо Байден ўзидан аввалги давлат раҳбари Доналд Трампнинг яна бир фармонини — мамлакатга айрим тоифадаги чет элликларнинг киришини тақиқловчи ҳужжатни бекор қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Covid-19" пандемияси даврида Америка меҳнат бозори учун хавф туғдирадиган чет элликларнинг АҚШга киришини тақиқлашни назарда тутувчи ушбу ҳужжатни Трамп 2020 йилнинг апрель ойида имзоланган эди. Кейинчалик фармон муддатини икки маротаба узайтирилган.

Байденнинг таъкидлашича, ушбу ҳужжат АҚШ манфаатларини ҳимоя қилмайди. 

"Бу АҚШга зарар етказади, шу жумладан, АҚШ фуқаролари ва қонуний резидентлари оила аъзоларининг ўз оилалари қайта бирлашишига халақит беради. Бу, шунингдек, АҚШ иқтисодиётининг турли мамлакатлардан келган мутахассислар ишлайдиган тармоқларига, шу жумладан, ҳар йили лотерея доирасида иммиграцион визаларни қўлга киритган одамларга ҳам зиён келтиради", дейди Жо Байден.

Байден лавозимига киришганидан сўнг Трамп томонидан қабул қилинган бир нечта фармонларни бекор қилди. У биринчи иш куниданоқ АҚШ собиқ раҳбари Дональд Трампнинг бир нечта фармонларини бекор қилган. Масалан, унинг Президент сифатида биринчи навбатда имзолаган фармонлари — АҚШни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ва Иқлим бўйича Париж битимига қайтариш тўғрисида бўлди.

Шунингдек, Байден Мексика билан чегарада барпо этилаётган машҳур "Трамп девори" қурилишини тўхтатди, Лотин Америкасининг турли мамлакатларидан минглаб қочқинлар АҚШ чегараси яқинида тўпланиши муносабати билан 2017 йилда чегара ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди.

муҳожирларга муносабат борасидаги янгича ёндашув шу билан тугамайди. Байден бир қатор мусулмон давлатлар — Сурия, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман фуқароларининг АҚШга кириши учун қўйилган тақиқни ҳам бекор қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер