Баҳромжон Аълоев Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермухамбет Конуспаев билан учрашди

20:49 21 Декабрь 2022 Сиёсат
523 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоевнинг Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермухамбет Конуспаев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ҳозирги босқичда Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари олий даражадаги келишувларга мувофиқ изчил мустаҳкамланиб бораётгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Қозоғистон Республикаси Президентининг мамлакатимизга бугун бошланган давлат ташрифининг ташкилий ва мазмун жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур тадбир амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш, давлатларимиз ва бутун минтақанинг барқарор ривожланишига хизмат қилиши таъкидланди.

Музокараларда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини якуний халқаро-ҳуқуқий расмийлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясининг самарали фаолияти ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш учун чегара демаркациясини якунлаш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашув анъанавий илиқ ва дўстона муҳитда ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер