29-30 март кунлари Тошкентда 7 тонна сумалак тайёрланади
“Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси ва “Coca-Cola” Ўзбекистон компанияси пойтахтимизнинг барча аҳолиси ва меҳмонларини оламшумул тадбир — 7 тонналик рекорд даражадаги сумалакни тайёрлашда иштирок этишга чорлайди”, дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Маълум қилинишича, 29 ва 30 март кунлари Мирзо Улуғбек номидаги “Central Park”да мусиқий ва кўнгилочар дастурлар намойиш этилиб, тажрибали ошпазлар томонидан тайёрланадиган таомлар тайёрланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг