БААда касалхонага ётқизилган Ашраф Ғанининг аҳволи оғирлашган
Фото: Reuters
БААда касалхонага ётқизилган Ашраф Ғанининг аҳволи оғирлашган. Бу ҳақда Эроннинг "YJC" агентлиги ўз манбаларга таяниб хабар бермоқда.
15 август куни толиблар Кобулни қуршаб олгач, 2014 йилдан буён мамлакатни бошқариб келган Ашраф Ғани самолёт орқали Афғонистонни тарк этганди.
Ўтган кунларда унинг қаерда экани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ эди. Бугун маълум бўлишича, Афғонистон президенти Ашраф Ғани оиласи билан Бирлашган Араб Амирликларига келган. Буни БАА ташқи ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлади.
«БАА ташқи ишлар вазирлиги БАА гуманитар нуқтаи назардан президент Ашраф Ғани ва унинг оиласини қабул қилганини тасдиқлайди», дейилади вазирлик баёнотида.
Афғонистон ташқи ишлар вазирлигининг собиқ маслаҳатчиси Фахриддин Гаризода Ашраф Ғани Абу-Дабидаги шифохоналардан бирига ётқизилганини айтган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, унинг аҳволи ёмонлашмоқда.
Қайд этилишича, Ғани бир неча соат олдин шифохонага ётқизилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг