БААда бирданига тўртта осмонўпар бино портлатилди
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида ҳудудни ривожлантириш лойиҳаси доирасида бир вақтнинг ўзида тўртта осмонўпар бино портлатилди.
Бу ҳақда маҳаллий “Khaleej Times” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, “Meena Plaza Tower” мажмуасининг тўрт биноси портлатиш йўли билан бузилган. Осмонўпар биноларнинг умумий баландлиги 144 қаватни ташкил этган.
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, портлатиш энг юқори халқаро хавфсизлик стандартларига мувофиқ амалга оширилган.
Биноларни бузиш учун атиги 10 сония вақт кетган.
Қайд этилишича, анчадан буён ишлатилмай келинаётган бинолар ўрнига эндиликда порт учун йўл ўтказилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг