Ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм бюджетданми, банкданми – бу ҳаммаси халқнинг пули — Президент

17:10 15 Апрель 2022 Сиёсат
924 0

Фото: president.uz

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

«Йиғилиш иштирокчиларининг эътиборини яна бир муҳим масалага қаратмоқчиман.

Бугунги селектор доирасида тадбиркорлик учун жуда катта кредит маблағлар – қўшимча 500 миллион доллар ажратилмоқда.

Нима учун? Чунки, қанчалик қийин бўлмасин, ҳозирги мураккаб вазиятда халқимиз фаровонлигини, давлатимизнинг барқарор ривожланишини ўйлашимиз шарт.

Ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм бюджетданми, банкданми - бу ҳаммаси халқнинг пули.

Маблағлар фақат ва фақат ўзини оқлайдиган, одамларнинг даромадини оширадиган ва иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтирилиши керак.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, иқтисодий ва инвестиция комплекслари таркибига кирувчи идоралар, айниқса солиқ, банк, инфратузилмага жавоб берадиган идора раҳбарларини қатъий огоҳлантирмоқчиман.

Ушбу раҳбарлар тадбиркорнинг ҳар бир лойиҳасини амалга оширишга шахсан масъул ва жавобгар бўлади.

Бюрократия ва коррупцияга йўл қўйганлар кечирилмайди, айбдорлар сўзсиз жавобгарликка тортилади», деди Президент йиғилиш якунида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер