Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида сиёсий ҳолат кузатилди
Кеча, 2 март куни Австралияда аёллар терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақаси старт олган эди. Мусобақа доирасида Эрон Ислом Республикаси аёллар терма жамоаси Жанубий Корея аёллар жамоаси билан куч синашди. Учрашув 3:0 ҳисобида кореяликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйин олдидан эса баҳсли ҳолат кузатилди. Анъанага кўра, миллий терма жамоалар футболчилари учрашувдан аввал ўз мамлакатлари мадҳиясини куйлайди. Бироқ, Эрон Ислом Республикаси аёллар терма жамоаси футболчилари мадҳияни ижро этмади.
Оммавий ахборот воситаларида бу ҳаракат айни вақтда Форс кўрфази ҳудудида юз бераётган воқеаларга нисбатан муносабат сифатида баҳоланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг