Айни дақиқаларда меҳмонлар Божхона қўмитасининг Божхона расмийлаштируви маркази фаолияти билан танишишмоқда
Жорий йилнинг 29 август куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Божхона қўмитасига ташрифи чоғида ишга туширилган мазкур марказ халқаро жамоатчилик томонидан ҳам ғоятда қизиқиш билан қарши олинмоқда.
Моҳиятан ушбу ташриф божхона тизими ҳамиша Давлат Раҳбарининг диққат эътиборида эканлигини англатиш баробарида божхона ходимларига билдирилган юксак ишончнинг ўзига хос рамзига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонида соҳани рақамли трансформация қилиш, хизматлар сифати ва тезкорлигини ошириш бўйича топшириқлар белгиланган эди.
Божхона қўмитасида бунёд этилган Божхона расмийлаштируви маркази мазкур чора-тадбирларнинг амалий натижаси бўлди.
Ушбу мажмуада Маълумотларни қайта ишлаш маркази, Марказлаштирилган масофавий электрон декларациялаш пости, “Call-марказ”, Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармаси ташкил этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг