Автотранспорт рақами кўриниб турмаса жарима борми?

13:53 15 Ноябрь 2023 Жамият
361 0

Фото: Иллюстратив фото

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, давлат рўйхатлаш рақам белгилари кўринмайдиган, қалбакилаштирилган, ўзгартирилган бўлса, транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш – ана шу қурилмаларни мусодара қилиб:

— фуқароларга 270 минг сўмдан 810 минг сўмгача;

— мансабдор шахсларга эса – 810 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер