Автомойкалар сони 623 тага кўпайди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилда республикамизда 1035 та автомойкалар фаолият юритган. Бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 623 тага ошган.
Ҳудудлар бўйича 2019 йилда фаолият юритган автомойкалар сони:
Тошкент шаҳри – 172 та
Хоразм – 105 та
Тошкент – 104 та
Фарғона – 82 та
Навоий – 82 та
Самарқанд – 80 та
Сурхондарё – 70 та
Бухоро – 65 та
Андижон – 54 та
Наманган – 53 та
Жиззах – 46 та
Сирдарё – 44 та
Қашқадарё – 43 та
Қорақалпоғистон Р. – 35 та.
Маълумот ўрнида, 2019 йилда республикадаги 1035 та автомойкалар томонидан 44,3 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг