Автомобилга парда ўрнатишда қандай янгилик бор? 

13:35 05 Август 2019 Жамият
5332 0

Иллюстратив фото

Хабарингиз бор, шу йил 2 август куни ҳукумат томонидан “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Блогер Хушнуд Худойбердиев ундаги асосий янгиликларни маълум қилди.

Тонировканинг ёруғлик ўтказувчанлик даражаси қуйидагича белгиланди:

орқа ойна (лобовой) – 100 фоизгача;

орқа ён ойна (орқа эшик) – 100 фоизгача;

олд ён ойнага (ҳайдовчининг ёни) – 50 фоизгача;

олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – 100 фоизгача;

туристик автобус, микроавтобус ва минивен ён ойналари – 50 фоизгача.

Тонировка нархлари:

Орқа ойна (лобовой) учун: ТЕКИН (рухсатнома олиш шартмас);

Олд ойнанинг тепа қисмидан 14 сантиметр полоса – ТЕКИН (рухсатнома олиш шартмас).

Орқа ён ойна (орқа эшик) учун:

жисмоний шахсларга — 10 баробар (2 миллион 230 минг сўм);

юридик шахсларга — 10 баробар (2 миллион 230 минг сўм);

хорижий ташкилотларга — 20 баробар (4 миллион 460 минг сўм).

Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):

жисмоний шахсларга — 50 баробар (11 миллион 150 минг сўм);

юридик шахсларга — 50 баробар (11 миллион 150 минг сўм);

хорижий ташкилотларга — 80 баробар (17 миллион 840 минг сўм).

Туристик автобуслар ҳам 50 баробар (11 миллион 150 минг сўм) миқдорида.

Ички ишлар органлари тонировкага рухсат берилганлиги тўғрисида махсус эмблема (голограмма) беради ва ҳайдовчилар ушбу голограммани олд ойналарга ёпиштириб юришлари лозим;

2 ой муддатда тонировка учун белгиланган жарималар миқдори тонировка учун тўлов ставкаларига тенг бўлган миқдорда (ҳозир 5 миллион 575 минг сўм эди) ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Айтганча, қарорда парда масаласига тўхталиб ўтилган. 

Унга кўра: 

III класс М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа ва ён ойналарига пардалар, икки ёнга орқа томонни кўриш учун ташқи кўзгуси мавжуд бўлган барча тоифадаги авторанспорт воситалари орқа ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартиришга(қорайтиришга), шунингдек, ушбу орқа ойналарга парда(чий парда, дарпарда), ўрнатишга рухсат берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер