Автобусда нақд пулда тўлов қилганлар жаримага тортилиши ёлғон бўлиб чиқдими?

11:11 08 Январь 2025 Жамият
422 0

Аввалроқ автобусларда йўлкирани нақд пулда тўлаган йўловчиларга 37,5 минг сўм миқдорида жарима қўлланилишини билдирилганди.

Бу ҳақда Транспорт назорати инспекцияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими инспектори Салимжон Нишонбоев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилиб, инспекция томонидан бу бўйича рейд тадбирлари олиб борилаётгани айтилган.

«Агар йўловчи йўл кирани нақд пулда амалга оширса, ҳайдовчи уни қабул қилмаслиги керак. Биринчи сафар йўловчига огоҳлантириш берилади. Ҳуқуқбузарлик такрорланганда эса, ҳайдовчига ҳам, йўловчига ҳам маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилади», — деган эди у.

Мазкур хабардан сўнг Транспорт вазирлиги матбуот хизмати тушунтириш бериб, ушбу чора фақат чиптасиз юриш ҳолатида қўлланилишини қайд этди.

«Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳар автобус йўналишларида нақд пулда тўлов қилган йўловчилар жаримага тортилиши тўғрисида асоссиз маълумотлар жойланмоқда», дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоиз, 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида автобуслар нақд пул қабул қилиш амалиётидан воз кечди. Тўловлар фақат электрон ёки ҚР-чипталарни харид қилиш орқали амалга ошириляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер