Австрия ҳукумати "COVID-19"га қарши эмланганларни кечаси уйидан чиқишини тақиқламоқчи
Фото: Eibner Europa
Австрия ҳукумати "COVID-19"га қарши эмланган одамларни тунги вақтда уйларини тарк этишини тақиқламоқчи. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Вольфганг Мюкштейн маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу расмийлар томонидан муҳокама қилинаётган чора-тадбирлар пакетининг фақат бир қисми. Қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги якуни қарор 17 ноябрь, чоршанба куни қабул қилиниши кутилмоқда.
"Бу чора ҳам муҳокама қилинмоқда. Мутахассислар буни менга тавсия қилдилар ва мен уларга қўшиламан. Кечаси эмланганларга ҳам учун уйидан чиқишига чекловлар қўйилади", дейди вазир.
Мюкштейннинг қўшимча қилишича, Австрияда ҳамма пандемияга қарши "бир қайиқда" курашмоқда. Унинг сўзларига кўра, баъзи чекловлар умумий локдаундан қочишга ёрдам бериши керак.
Аввалроқ, канцлер Александер Шалленбер Австрияда 15 ноябрдан коронавирусга қарши эмланмаган фуқаролар учун карантин жорий этилишини айтган эди. Унга кўра, 12 ёшдан ошган ва "COVID-19"га қарши эмланмаган одамлар уйидан фақат озиқ-овқат ва зарурий нарсаларни харид қилиш, шунингдек, ишга бориш ва сайр учун чиқиши мумкин бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг