Aвстралияда "AstraZeneca" вакцинацияси билан эмланган аёл вафот этди

15:00 17 Апрель 2021 Дунё
1583 0

Aвстралияда "AstraZeneca“ (Буюк Британия/Швеция) компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмланган 48 ёшли аёл вафот этди. Бу мазкур мамлакатда ушбу вакцина билан боғлиқ биринчи ўлими ҳолати ҳисобланади, дейилади ”Associated Press" ахборот агентлиги хабарида.

Аёл 8 апрель куни Aвстралия ҳукумати 50 ёшгача бўлганларни "AstraZeneca“ эмас, ”Pfizer" вакцинаси билан эмлашни тавсия етишидан бир оз олдин вакцина қабул қилган. Тўрт кундан сўнг беморга тромбоз (қон қуюқлашиши) ташхиси қўйилган ва касалхонага ётқизилган. Aёл пайшанба куни вафот этган.

Aвстралияда эмлаш дастури бошлангандан бери расман уч кишида қон қуюқлашиш уч ҳолати қайд этилган. Мамлакатда вакцинация кампанияси март ойида бошланган эди.

Март ойида Европанинг ва дунёнинг кўплаб мамлакатлари "AstraZeneca" вакцинаси туфайли тромбоз ҳолатлари пайдо бўлганлиги туфайли аҳолини ушбу препарат билан эмлаш тўхтатиб қўйилган эди. Кейинчалик ушбу вакцинани хавфсиз ва самарали эканлигини эълон қилинди. Шундан сўнг айрим мамлакатлар маълум бир ёш гуруҳларида яна ундан яна фойдалана бошлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер