“Авиценна авлодлари” жамоаси халқаро олимпиада ғолиби

16:22 21 Октябр 2019 Жамият
1577 0

Яқинда Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида “Тиббий илм-фан ва таълимда инновация” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро конференция доирасида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида олимпиада ҳам ўтказилиб, унда Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 9 та жамоа иштирок этди.

Олимпиадада Андижон давлат тиббиёт институтининг “Авиценна авлодлари” жамоаси 1-ўринни эгаллаб, махсус диплом билан тақдирланди.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер