«Авиасозлар» бозори ҳудудида жойлашган маъмурий бинода ёнғин содир бўлди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган «Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, бугун, 13 декабрь куни соат 01:30 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Бешариқ кўчасида жойлашган «Авиасозлар» бозори ҳудудида жойлашган маъмурий бинода ёнғин содир бўлган.
Ҳолат юзасидан ёрдам зарурлиги тўғрисида пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига мурожаат келиб тушган. Шунга кўра, қутқарув экипажлари соат 01:34 да воқеа жойига етиб бориб, 02:29 да ёнғин қуршаб олинган ҳамда соат 03:03 да тўлиқ ўчирилган.
Бошқарма маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар аниқланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг