Оғир атлетика. Ўзбекистон вакили жаҳон чемпионатида навбатдаги олтин медални қўлга киритди

19:01 13 Июль 2018 Спорт
2468 0
Фото: МОҚ

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурган.

Қизлар ўртасида -90кг вазн тоифасида беллашувлар юртимиз шарафини Долера Давронова ҳимоя қилди. Қувонарлиси ҳамюртимиз беллашувлар якунига кўра жаҳон чемпионлиги унвонига сазовор бўлди.

Аввалига у даст кўтариш баҳсларида 97кг. тошни ўзига бўйсундира олди ва бешинчи натижани қайд этди. Силтаб кўтаришда эса у 128кг. тош кўтарди. Бу орқали у силтаб кўтариш ҳамда иккикураш якунига кўра (225кг) олтин медални қўлга киритди.

Бу борада кумуш медални америкалик спортчи Роза Риотто (224кг.) қўлга киритган бўлса, кучли учликка австриялик Сара Фишер (224 кг.) якун ясади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Адҳамжон Эргашев ва Кумушхон Файзуллаевалар жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер