Атлас шиппаклар ва ширинликлар. Ишлаб чиқаришга миллий қадриятлар сингдирилмоқда

10:36 23 Февраль 2021 Иқтисодиёт
1468 0

Андижон вилояти статистика бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг февраль ойи шу кунига қадар Қўрғонтепа туманида 2 минг 113 та корхона ва ташкилотлар рўйхатдан ўтди. Улар орасида ишлаб чиқариш корхоналарининг мавжудлиги янги иш ўринларининг яратилишига сабаб бўлаётгани билан аҳамиятлидир. Туманнинг Қорасув шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган «Машҳур» хусусий корхонаси шулар жумласидандир.

— Корхонанинг бошқа корхоналардан фарқли жиҳати шундаки, бу ерда миллий ҳунармандчилик, қандолатчилик ва пишириқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, — дейди ҳунарманд Санобархон Мадраҳимова. –Замон қанчалар шиддат билан ривожланмасин барибир, миллий либосларимизга, буюмларимизга эҳтиёж катта. Қолаверса, вилоятимизда бу каби корхоналар жуда кам. Масалага шу жиҳатдан ёндашадиган бўлсак, «Машҳур» машҳурликка эришади.

Корхона 50 нафар ишчилар билан ўз фаолиятини бошлади. Бу бошланиши, албатта. Келгусида янги маҳсулотлар ўзлаштирилиши туфайли янги иш ўринлари яратилади.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер