Атлантика океанида янги тўфон пайдо бўлди
Атлантика океанида “Оскар” деб номланган янги тўфон пайдо бўлди. Бу ҳақда АҚШнинг Довуллар миллий маркази хабар берди.
У 21,3 шимолий кенгликда ва 71,6 ғарбий узунликда жойлашган. Элемент ичидаги шамолнинг тезлиги секундига 36 метрни ташкил қилади.
Тўфон ғарбга қараб кетмоқда. Унинг тезлиги соатига 19 километрни ташкил қилади. “Оскар” марказидаги минимал босим 987 миллибар ёки деярли бир атмосферани ташкил қилади. Унинг хавфли эканлигига қарамай, огоҳлантириш берилмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг