Аскарлар оналари эъзозда

16:54 08 Январь 2020 Жамият
923 0

“Халқ сўзи ONLINE”. Ҳидоят Аҳмедов/Қорақалпоғистон Республикаси. Хўжайли туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Аскарлар оналарини эъзозлаймиз!” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Шимолий-ғарбий ҳарбий округи ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирга бугунги кунда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида хизмат бурчини адо этаётган хўжайлилик аскар йигитларнинг ота-оналари таклиф этилди.

Тадбирда мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбийларга яратилган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида сўз юритилиб, мард ва жасур йигитларни вояга етказган ота-оналарга миннатдорлик изҳор этилди.

Тадбир сўнггида аскарларнинг оналарига туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер