Аргентина Хитойдан импорт учун тўловни юанда тўлашга ўтганини эълон қилди
Иллюстратив фото
Аргентина Марказий банк захираларини сақлаб қолиш билан боғлиқ муаммолар фонида Хитойдан импорт учун тўловни юанда тўлашга ўтмоқда. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазири Сержио Массанинг маълум қилди.
Сиёсатчининг қайд этишича, “мамлакат тарихидаги энг ёмон қурғоқчилик экспортни 15 миллиард долларга қисқартирган.
“Биз Хитой билан алмаштиришни фаоллаштирмоқдамиз. Бу бизга ушбу мамлакатдан импорт учун апрель ойида 1 миллиард 40 миллион ва май ойидан бошлаб 790 миллион долларни юанда тўлаш имконини беради”, дейди Масса.
Аргентина ҳукумати олдида мамлакат учун асосий бўлган товарлар ва ресурслар импортини таъминлаш учун захираларни сақлаш вазифаси турибди.
Шу йилнинг 20 апрель куни Аргентина Республикаси Марказий банки қайта молиялашнинг базавий ставкасини уч фоизга оширди. Натижада, асосий ставка 81 фоизгача ошди. Бу 2019 йилнинг сентябридан бери рекорд даражада кўрсаткич ҳисобланади.
Иқтисодий вазият валюта захираларининг қисқариши ва миллий валюта песонинг долларга нисбатан паст курси, шунингдек, мамлакатнинг асосий экинлари экспортига таъсир қилган қурғоқчилик туфайли оғирлашмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг