Ақтўбе вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
Шу йилнинг 3 апрель куни Самара — Чимкент автомобиль йўлининг Маржонбулоқ қишлоғи яқинида «Volvo» юк машинаси ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувидаги «Toyota-Alhpard» микроавтобуслари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида микроавтобус ҳайдовчиси ва унинг 7 нафар йўловчиси Ўзбекистон фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаракат вақтида юк машинаси шинаси ёрилиб кетган, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг