АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирилди

15:54 24 Март 2023 Дунё
1258 0

Фото: Reuters

Сурия шимоли-шарқидаги АҚШ ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда Ливаннинг «Al-Mayadin» телеканали хабар бермоқда.

«АҚШнинг Дайр-аз-Зор музофоти шимоли-шарқидаги «Умар» нефть конидаги жойлашган базасига бир нечта ракета келиб тушди», дейилади хабарда.

Манбада АҚШ базасига ракета ҳужумини ким уюштиргани ҳақида маълумот берилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер