АҚШдаги ватандошлар учун нотариал хизматлар бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров бошчилигидаги делегациянинг АҚШга ташрифи доирасида жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари Нью-Йорк шаҳри ҳамда Филадельфия штатида ватандошлар билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистоннинг Нью-Йорк штатидаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Учрашувда нотариат тизимига жорий қилинган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, ишончномаларни расмийлаштириш, мерос ва мулкка оид ҳужжатлар масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ватандошларимизга хорижда туриб онлайн нотариал хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ҳақида маълумот тақдим этилди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг