АҚШдаги намойишлар сабаб Байден халққа мурожаат қилди

13:12 07 Январь 2021 Дунё
1268 0

AҚШнинг сайланган президенти Жо Байден фавқулодда ҳолат юзасидан халққа мурожаат қилди. Бу ҳақда "The Washington Post" хабар бермоқда.

Сиёсатчи Капитолийда содир бўлаётган воқеалар норозилик эмас, тартибсизлик эканлигини таъкидлади. 

"Мен халқни бу тўдани тарк этишга ва демократия ишлашига имкон яратиб беришларига чақираман", деди у.

Намойишчилар, AҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп тарафдорлари бинога кириб, Сенат залини ўраб олишди. 

Кейинчалик, Aмерика Конгресси биносида намойишчилардан бирининг кўкрагига ўқ узилди. Трамп ўзининг Twitter саҳифасида тарафдорларини тинч ҳаракат қилишга ва полицияни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер