АҚШда Украинанинг давлат сифатида мавжудлиги тугагани айтилди
Фото: Reuters
Украина давлат сифатида мавжуд бўлишни тўхтатди ва Ғарб давлатлари буни шундай эмас деб кўрсатишда давом этмоқда. Ушбу фикрларни АҚШ мудофаа вазирининг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор айтиб ўтди.
“Қўрқаманки, ачинарли ҳақиқат шундаки, Украина давлат сифатида ниҳоясига етди. Аммо биз бу мутлақо шундай бўлмагунча, у мавжуд деб кўрсатишда давом этамиз”, — дейди ҳарбий таҳлилчи.
Макгрегор шунингдек, Киев ўткир демографик инқирозни бошидан кечираётганини қўшимча қилди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, бир неча миллион одам Украинани тарк этган, туғилиш эса рекорд даражада пасайиб кетган. Шунингдек, у Украина Қуролли кучлари 500 мингга яқин одамини йўқотганини эслатди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг