АҚШда коронавирусга қарши яна бир вакцинадан оммавий фойдаланишга рухсат берилди. Унинг самарали жиҳати жуда юқори

19:51 15 Декабрь 2020 Дунё
973 0

Фото: Getty Images

АҚШнинг мутасадди ташкилоти коронавирусга қарши "Moderna" компанияси томонидан яратилган вакцинаси хавфсиз ва самарали, деб топди.

"Препарат хавфсиз ва 94 фоиз самарали", дейилади АҚШнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон сифатини назорат қилиш бошқармаси (FDA) маълумотида.

Бу эса унинг АҚШда рухсат берилган иккинчи коронавирус вакцинаси бўлиши мумкинлигини англатади.

Ушбу хулоса АҚШда аҳолини "Pfizer" ва "BioNTech" компаниялари вакцинаси билан аҳолини оммавий равишда эмлашга рухсат берилганидан бир кун ўтиб маълум қилинди.  

"Pfizer" ва "BioNTech" вакцинасидан фарқли ўлароқ, "Moderna" компанияси препарати ташиш чоғида ўта совуқ ҳароратни талаб қилмайди.

FDA томонидан маълум қилинишича, ушбу вакцина билан 30 000 киши эмланган  ва 94,1 фоиз самарадорлик даражасини аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер