АҚШда Киев нега тинчлик шартномаси тузмаётганининг асосий сабаби айтилди

11:26 22 Май 2025 Дунё
299 0

Архив фото

Амалдаги Киев режими Россия билан тинчлик ўрнатишга интилмаяпти, чунки бу ҳокимият алмашинувига олиб келади. Бу фикрларни АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Дуглас МакГрегор айтиб ўтди.

«Киев режими учун ҳозир содир бўлиши мумкин бўлган энг ёмон нарса — бу можаронинг тугаши. Шундан сўнг улар ҳокимиятдан маҳрум бўлишади», — дейди у.

Полковникнинг қайд этишича, Европа ҳам тинчлик шартномасидан мамнун эмас, чунки бу глобалистларнинг аллақачон силкиниб кетган позицияларига кучли зарба беради. Унинг сўзларига кўра, уларнинг Европадаги ҳимоячилари ҳам тинчлик ўрнатилгач, ҳокимиятни йўқотади.

«Шунинг учун Киев ва Брюссел омон қолиш учун ўйлаб топиши мумкин бўлган энг яхши нарса бу жангларни иложи борича узоқроққа чўзиш учун ўт очишни тўхтатишдир», — дея хулоса қилди МакГрегор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер