АҚШда иқтисодий фаолиятнинг кенг миқёсда очилиш жараёни давом этиши маълум қилинди
АҚШ вице-президенти Майк Пенс мамлакатда коронавируснинг айрим жойлардаги тарқалиш сурати ошганига қарамай иқтисодий фаолиятнинг кенг миқёсда очилиш жараёни давом этишини маълум қилди.
«Биз Американинг олға ҳаракат қилишини истаймиз, айни бир пайтда америкаликларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун зарур чораларни кўрамиз», деди Пенс коронавирус бўйича ишчи гуруҳ брифингида.
«Интерфакс» хабарига кўра, Пенс барча штатлар иқтисодиёти хавфсиз ва масъулиятли тарзда очила боришини, вирус тарқалиши кучайган ҳудудларда ҳам одамларни ишга қайтариш бўйича «сезиларли олға силжиш»га эришилганини таъкидлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг