АҚШда ҳам учар таксилар ишга туширилади
Хитойдан кейин AҚШда ҳам учар таксилар ишга туширилади: уни аллақачон Нью-Йорк устида синовдан ўтказишмоқда, 2025 йилга келиб йўловчиларни ташишни бошлашади.
Калифорниянинг “Joby Aviation“ компанияси уни 10 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб чиқмоқда. Хитойликлардан фарқли ўлароқ, уларнинг таксиси учувчисиз эмас — рулда одам бўлади.
Унинг максимал тезлиги 320 км/соатдан ортиқ бўлади ва бир зарядда 240 км масофагача парвоз қилади. Парракларнинг шовқин даражаси кўчанинг шовқинидан баландроқ эмаслиги таъкидланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг