АҚШда 100 минглаб кўчманчи қушлар ўлик ҳолда топилди

22:11 17 Сентябр 2020 Дунё
1478 0

Америкалик олимлар бир неча юз минглаб кўчманчи қушларни Нью-Мексико штатида ўлик ҳолда топишди. 

Дастлаб, 20 август куни ўлик қушларнинг катта қисми White Sands raketa полигони ва маҳаллий қўриқхона ҳудудида топилганди. Кейинчалик юз минглаб қушлар штат бўйлаб ҳалок бўлгани аниқланган.

«Биз кўриб турганимиздан хулоса қиладиган бўлсак, сўз юз минглаб, эҳтимол, миллионлаб қушлар ҳақида бормоқда. Бу олти хонали рақам», дея таъкидлади Нью-Мексико штати университети профессори Марта Десмонд. Шу билан бирга, Колорадо, Техас ва қўшни Мексикада ҳам ўлик қушлар аниқланган.

Мутахассислар қушларнинг оммавий қирилиш сабабларини ўрганмоқда. Эҳтимолли омиллардан бири сифатида Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари айтилмоқда ва бу муддатидан илгари қушлар миграциясига сабаб бўлган. 

Десмонднинг сўзларига кўра, сафар қилиш учун қушларга оқсил ва ёғлар етишмаган. Бундан ташқари, улар Калифорния ёнғинлари сабабли юзага келган ўпка фаолиятининг бузилиши туфайли ҳам ҳалок бўлган бўлиши мумкин.

Ўлик қушлар Орегон штатидаги махсус лабораторияга юборилади. У ерда қушларнинг оммавий қирилиш сабабларига аниқлик киритилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер