АҚШ Яқин Шарқ бўйича сиёсатини ўзгартирмоқда ва бу ерда иттифоқ тузишни кўзламоқда

21:01 25 Май 2023 Дунё
1130 0

Иллюстратив фото

Америка Қўшма Штатлари Яқин Шарқдаги сиёсатини ўзгартиради. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг стратегия, режалаштириш ва ҳарбий салоҳият бўйича ёрдамчиси Мара Карлин айтиб ўтди.

“Карлиннинг айтишича, АҚШнинг Яқин Шарққа муносабатида парадигма ўзгарди. Бу ерда гап кўпинча бир томонлама ҳарбий ёндашув орқали минтақани ўзгартириш бўйича реал бўлмаган мақсадлардан воз кечиш ҳақида кетмоқда”, дейилади манбада.

Таъкидланишича, Вашингтон минтақада аниқ мақсадлар қўйган иттифоқлар қуриш ва қурол сотишга ўтади. Яқин Шарқдаги ҳамкорлар АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан қурол тизимларини сотиб олишлари керак, акс ҳолда Америка томони минтақада самарали фаолият юрита олмайди.

Унинг сўзларига кўра, турли манбалардан мудофаа харидларини амалга ошириш, жанговар самарадорликка эришишга тўсқинлик қилса ва қуролни сақлашни қийинлаштирса ҳам бу АҚШнинг баъзи минтақавий ҳамкорлари учун узоқ вақтдан бери мавжуд хусусиятдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер