АҚШ «Шимолий Оқим-2»ни қайта ишга туширмоқчи

16:18 04 Март 2025 Дунё
434 0

Архив фото

АҚШ «Шимолий Оқим -2» газ қувурини қайта ишга туширишда иштирок этмоқда. «Financial Times» нашрининг ёзишича, ғояни америкалик инвесторлар қўллаб-қувватламоқда. Қайд этилишича, президент Дональд Трамп маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари ушбу ташаббусни «Москва билан муносабатларни яхшилаш имконияти» дея ҳисобламоқда.

Шунингдек, улар лойиҳанинг қайта ишга туширилишини Россия —Украина ўртасидаги музокараларда ишлатилиши мумкин бўлган стратегик восита сифатида кўрмоқда.

Режани амалга ошириш АҚШнинг Европа энергетика бозорига таъсирини кучайтириши мумкин. «Шимолий Оқим -2» ни тиклаш Америка санкцияларини бекор қилиш, Россиянинг газ таъминотини қайта тиклашга розилиги, Германиянинг барча европалик харидорлар учун газ қувурига кириш ҳуқуқи талаб қилинади. Кремль ушбу мавзу бўйича ҳеч қандай музокаралардан хабардор эмаслигини айтган.

«Reuters»нинг хабарига кўра, АҚШ Россияга қарши санкцияларни юмшатиш режасини ҳам ишлаб чиқмоқда. Оқ уй Давлат департаменти ва молия вазирлигига дипломатик ҳамда иқтисодий муносабатларни нормаллаштириш бўйича юмшатилиши мумкин бўлган санкциялар рўйхатини тайёрлашни буюрган.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳозирда идоралар айрим юридик ва жисмоний шахслардан, шу жумладан, баъзи рус тадбиркорларидан санкцияларни олиб ташлаш бўйича таклиф тайёрламоқда. Санкцияларни юмшатиш эвазига Вашингтон Москвадан нимани талаб қилиши мумкинлиги ҳали аниқ эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер