АҚШ қанча имкони бўлса, Украинага шунча ATACMS ракеталарини етказиб беришни ваъда қилди

23:56 30 Апрель 2024 Дунё
489 0

Архив сурат

АҚШ имкони борича Киевга ATACMS баллистик ракеталарини топшириш ниятида. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин маълум қилди.

Шу йилнинг 30 апрель куни Ллойд Остин АҚШ Конгресси қуйи палатасида Америка қўшинлари бўйича қўмитадаги тингловда иштирок этди. Тадбир давомида ундан Украина можаро зонасига қанча ATACMS ракеталарини юбориш режалаштирилаётгани сўралди.

«Биз имкон қадар кўпроқ қурол берамиз», деди Остин. Шу билан бирга, вазир Украинага бундай етказиб бериш келажакда ҳам давом этадими ёки йўқлигини айтмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер