АҚШ Исроилни тарк этишни хоҳловчиларни олиб чиқиб кетишни бошламоқда
Архив сурат
Америка Қўшма Штатлари бугун, 13 октябрдан бошлаб хоҳловчиларни Исроилдан Европага чартер рейслар орқали олиб чиқишни бошламоқда.
Америка Қўшма Штатлари 13 октябрдан бошлаб Исроилдан мамлакат фуқароларини Европага чартер рейсларида олиб чиқмоқчи. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.
“Байден Исроилни тарк этмоқчи бўлган АҚШ фуқароларига ёрдам кўрсатилишини ва буни хавфсиз тарзда амалга оширишини таъминлаш учун ёрдамчиларга кўрсатма берди”, дейди Кирби.
Шанба куни Исроилнинг “Эль Аль” авиакомпанияси 40 йил ичида илк парвозини амалга ошириши кутилмоқда. Мамлакатда бу кун Шаббат деб номланади ва яҳудийлар бу куни ишламайди. Манбага кўра, авиакомпания 14 октябрь куни Нью-Йорк ва Бангкокдан мажбурий ҳарбий хизматга чақирилган захирадаги исроиллик аскарларни олиб келади. Авиакомпания ушбу парвозларни амалга ошириш учун тегишли рухсат олган.
Шу йилнинг 7 октябрь куни эрталаб ҲАМАС (Ғазо секторида ҳукмронлик қилувчи Фаластин исломий ҳаракати ва сиёсий партияси) Исроилга қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. “Бу Ер юзидаги сўнгги ишғолга барҳам бериш учун энг катта жанг бўладиган кун”, деди ҲАМАСнинг ҳарбий раҳбари Муҳаммад Деиф.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу мамлакат уруш ҳолатида эканини маълум қилди.
“Биз ҳарбий операция ўтказмаяпмиз, уруш ҳолатидамиз. ҲАМАС Исроил давлати ва фуқароларига қарши кутилмаганда ажалвор ҳужум бошлади. Исроил сарҳадларини террорчилардан тозалашга, захирадагиларни сафарбар қилишга буйруқ бердим. Душман ҳамма қилгани учун насибасини олади”, деди Нетаняҳу.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг