АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлаш учун 26 миллиард доллар ажратишни мўлжалламоқда
Фото: AP
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида тайёрланган қонун лойиҳаси Яқин Шарқдаги можаронинг кучайиши муносабати билан Исроилни қўллаб-қувватлаш, жумладан, Эрон ва унинг ишончли вакиллари таҳдидларига қарши курашиш учун АҚШ бюджетидан 26,38 миллиард доллар ажратишни назарда тутмоқда.
Қайд этилишича, жами 26,38 миллиард доллардан 4,4 миллиарди Исроилга берилган жиҳозлар ва мудофаа хизматларини тўлдиришга, яна 4 миллиарди ҳаво мудофааси захираларини тўлдиришга йўналтирилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, 3,5 миллиард доллар қурол сотиб олишга, 2,4 миллиард доллар эса АҚШнинг минтақадаги жорий ҳарбий амалиётларига сарфланиши кутилмоқда. ШунинO‘zbekchaгдек, 1,2 миллиард доллар ҳаво мудофаа тизимига йўналтирилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг