АҚШ Федерал қидирув бюросининг ўқув марказида портлаш содир бўлди

11:03 14 Март 2024 Дунё
302 0

Иллюстратив фото

Калифорниядаги Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) ўқув марказида машғулотлар вақтида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий KTLA портали хабар берди.

Манбанинг аниқлик киритишича, портлаш Оринж округи махсус бўлинмалари сапёрлар билан биргаликда машғулотлар ўтказаётганда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида камида 16 киши жароҳатланган, улардан 15 нафари маҳаллий шифохонага юборилган.

Таъкидланишича, 13 нафар жабрланувчи бош айланиши ва қулоқларида шовқиндан шикоят қилган. Баъзилар оёқларидан жароҳат олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер