АҚШ бугун тунда Киевга кучли ҳаво ҳужуми уюштирилиши мумкинлигини маълум қилди

15:10 20 Ноябрь 2024 Дунё
360 0

Архив фото

АҚШнинг Украинадаги элчихонаси 20 ноябрь куни эҳтимолий кучли ҳаво ҳужуми ҳақидаги хабарлар ортидан ёпилишини эълон қилди.

Ушбу хабар “Х” ижтимоий тармоғидаги АҚШ Давлат департаментининг хориждаги ёки бошқа мамлакатларга саёҳат қилаётган америкаликлар учун маълумотлар бериб бориладиган саҳифада чоп этилди.

«АҚШнинг Киевдаги элчихонаси 20 ноябрь куни эҳтимолий кенг кўламли ҳаво ҳужуми ҳақида аниқ маълумот олди. Элчихона ёпилади ва АҚШ фуқароларига ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантирилган тақдирда зудлик билан бошпана олишга тайёр туришни маслаҳат беради», — дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Кремль Киевга ҳаво ҳужуми уюштирилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Украинадаги элчихонаси томонидан Киевга ҳаво ҳужуми уюштирилиши мумкинлиги ҳақидаги масала махсус ҳарбий операция жараёни билан боғлиқлиги ва бу Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг мутлақ ваколатига тегишли эканлигини айтди.

«Бизнинг ваколатимизга кирмайдиган бу мавзу ҳарбий мудофаа жараёнига бевосита тааллуқлидир ва бу масала фақат Мудофаа вазирлиги ваколатига киради», деди Песков журналистларнинг Кремль қандай изоҳ бериши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер