АҚШ 2027 йилгача Ойда атом реактори қурмоқчи

22:20 07 Сентябр 2020 Дунё
1463 0

АҚШнинг NASA коинот агентлиги ва энергетика вазирлиги Ойда атом реактор қурмоқчилигини эълон қилди.

Сентябрь охири ёки октябрь бошида бу борадаги лойиҳалар бўйича танлов эълон қилинади. Ойда реактор қурадиган компания 2021 йил бошида танлаб олинади.

Ғолиб лойиҳа муаллифлари олдига 2027 йилгача Ойда атом реактори қуриш вазифаси қўйилади. Бу реактор Ойда, айниқса, Қуёш батареяларини қўллаш имконсиз бўлган икки ҳафта давом этувчи тун вақтида одамлар яшайдиган модуллар ва қурилмаларни энергия билан таъминлаши лозим. Бундай модель кейинчалик Марсни ўзлаштиришда қўлланилади.

Дастлабки босқичда Ойдаги атом реактор 10 кВт энергия ишлаб чиқаради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер