Ақлли кўзойнаклар қандай бўлади?
Хитойнинг Huawei компанияси Жанубий Кореянинг Gentle Monster мода бренди билан ҳамкорликда ўзининг биринчи ақлли кўзойнакларини намойиш этди. Улар оддий муқобилларига жуда ўхшаб кетади. Бу ҳақда TechCrunch хабар берди.
Бундай смарт-кўзойнаклар ўзининг одатий вазифасидан ташқари, овозни созлаш ва мусиқа эшитиш учун Bluetooth воситасини ҳам ўтаб беради. Қолаверса, у орқали қўнғироққа жавоб бериш мумкин. Бунинг учун унинг ён томонига тегиб қўйилса, бас. Ҳеч қандай тугмаси йўқ. У NFC технологияси асосида ишлайди.
Гардишига динамика, микрофон, антенна ва аккумулятор ўрнатилган. Камераси эса мавжуд эмас.
Хитой компанияси бундай маҳсулотларнинг дастлабкиларини шу йил июль ойида сотувга чиқармоқчи. Нархи ҳозирча маълум қилинмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг