Апрелда пойтахтимизда қор ёғди (видео)
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Тошкентда ўриклар довуччага кирганда оппоқ қор ёғди. Гарчи синоптикларимиз бу ҳақда бир неча кун олдин башорат қилишган бўлишса-да, бунга ишонганлардан ишонмаганлар кўп бўлгани ҳам айни ҳақиқат.
Нима бўлганда ҳам, бугун ўша кун етиб келди. Машиналардан анча бўшаб қолган асфальт йўллар, одамларсиз хиёбону парклар, янги ва эски бинолар илиқ ва иссиқ, келажаги гавжум кунлар арафасида сўнгги бор қорга чайиниб олаётгандек гўё. Ижодкорларимиз кимлар учундир ёқимли, кимлар учундир аксинча таъсир қилган ушбу камёб ҳодисани тасвирга туширишди. Ниятимиз эса — Яратганнинг ушбу синовли кунларида ёққан қор барча ғуборларимизни ювиб кетсин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг