Антарктидадаги ҳарорат рекорд ўрнатишда давом этмоқда

22:32 14 Февраль 2020 Дунё
810 0

Фото: www.google.com

Бразилиялик олимлар Антарктидада ҳароратнинг янги рекордини қайд этишди. Термометрларнинг устунлари +20,75 даражага кўтарилди.

9 февраль куни Сеймур оролида ҳаво шундай даражани қайд этди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Янги рекорд аввалгидан 2,45 даражага кўпдир. Олдинги рекорд 6 февраль куни ўрнатилган бўлиб, ўшанда Аргентинанинг “Эсперанза“ базасида ҳаво ҳарорати +18,3 даражани кўрсатганди.

Олимларнинг фикрига кўра, бу ҳарорат ғайритабиий. Аммо рекорд ҳали Жаҳон Метеорология ташкилоти томонидан тасдиқланмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер