Ангор туманида ДХМнинг «Хўжанқо» филиали иш бошлади
Фото: Давлат хизматлари агентлиги
Ангор туманида Давлат хизматлари марказининг «Хўжанқо» филиали иш бошлади. Мазкур филиалнинг тантанали очилиш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир қатнашчилари филиалда яратилган шарт-шароитлар билан танишиш асносида, мутахассислардан соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига ҳам жавоб олишди.
Шу куни соҳа вакиллари томонидан маҳалла аҳлига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича "маҳорат дарси" ўтказилди.
Қувонарлиси, эндиликда мазкур мўъжазгина филиалда давлат хизматларидан "Хўжанқо", "Улуғбек", "Янгиобод" маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли фойдаланиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг