Андижонлик ёшларнинг стартап лойиҳалари учун 2 миллиард ажратилди

19:33 11 Июнь 2020 Иқтисодиёт
1366 0

“Yoshlar Kelajagimiz” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси ёшлар тадбиркорлигни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда янги бизнес ва стартапларни қўллаб-қувватловчи “Unicorns” номли лойиҳани оммага тақдим этмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистондаги тадбиркорлик ва стартапларни ривожлантириш, ҳамда юртимиздаги илк яккашоҳ-стартапларни, яъни, 5 йил ичида 1 млрд доллар ёки ундан зиёд қийматга эриша оладиган стартапларни яратишдир.

Лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш учун 2 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилган. Лойиҳа жорий йилнинг июнь ойида старт олиши режалаштирилган. Асосий ишчи ҳудуд сифатида Андижон вилояти танланди.

“Давлатимиз раҳбарининг Андижонга ташрифи давомида берган кўрсатмаси, яъни ёшларнинг стартап лойиҳалари учун жамғармамиз томонидан 2 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бугун мазкур лойиҳага старт бердик.

Бугун Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида Андижон Digital city билан Ёшлар Иттифоқи ўртасида келишув имзоланди.

Зеро, келажакни ёшлар қуради. Биз эса уларга пойдевор яратиб беришга масъулмиз.

Унутманг, ҳар қандай ғоя келгусида миллиардлаб даромад келтириши мумкин”, дейди “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ижро этувчи директори Хайрулла Саттаров.

Хусусан, бугун, 11 июнь куни Андижонда ёшлар ўртасида тадбиркорлик муҳитини, стартаплар экосистемасини ривожлантириш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда вилоятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишда инновацион воситалар ва ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистонёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биланАндижон вилоят Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантиришбошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

“Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олиш учун, ташкилотчилар билан қуйидаги электрон почта манзили орқали боғланишингизни сўраймиз: contact@unicorns.uz”, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер