Андижонлик профессорлар вирусли касалликларнинг олдини олувчи дунёда ягона бўлган озиқ-овқат қўшилмасини ихтиро қилди

18:12 29 Март 2021 Жамият
2604 0

Бугун 500 турдан зиёд вирусли касалликлар мавжуд бўлиб, уларни даволаш ва олдини олиш учун юзлаб дори воситалари ишлаб чиқарилади. Бироқ, таркибида кимёвий моддалар мавжуд бўлган воситаларни ҳамма ҳам қабул қилишни хоҳламайди. Шу боис озиқ-овқат қўшилмаларига бўлган эҳтиёж катта, бироқ, бу турдаги қўшилманинг ўзи йўқ эди.

Ўзбекистон табобат Академияси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи, кимё фанлари доктори, Андижон давлат университети профессори Иброҳимжон Асқаров, Ўзбекистон табобат академиясининг ҳақиқий аъзоси, кимё фанлари доктори, Латвия органик синтез институти профессори Рустамжон Нуриддиновлар ҳамкорликда дунёда биринчи таркибида 100 фоиз биологик соф бирикмалар мавжуд бўлган озиқ-овқат қўшилмаларини яратди.

– Бир йил давомида вируслар профилактикаси дастурини ишлаб чиқдик,-дейди олим Иброҳимжон Асқаров. – Унинг бошқа қўшилмалардан афзаллик жиҳати шундаки, биринчи галда одамдаги иммун тизимини фаоллаштиради. Уни истеъмол қилиш орқали вирусли касалликларни юқтиришнинг олдини олиш мумкин. Мабодо, шунда ҳам касаллик юқадиган бўлса инсон организмидаги қўшилмалар вирусни нобуд қилиш жараёнига киришади.

Беш турдаги ушбу қўшилмалар тез кунда Шаҳрихон туманидаги фармацевтика корхонасида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер