Андижондан Тошкент ва Қорақалпоғистонгача борадиган поезд қатнови икки баравар кўпайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Хонобод шаҳрида бўлиб ўтаётган Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилишда вилоятдаги транспорт хизматларини яхшилаш борасида гапириб ўтди.
Вилоятда транспорт хизматларини яхшилаш мақсадида мутасаддиларга:
- “Хонобод – Андижон – Избоскан – Асака” темир йўл айланмасида поезд қатновини йўлга қўйиш;
- “Андижон – Қўқон”, “Андижон – Тошкент”, “Андижон – Термиз” ва “Андижон – Қўнғирот” йўналишларда поезд қатновини 2 карра ошириш;
- “Андижон – Шаҳрихон”, “Андижон – Асака” ва “Андижон – Дўстлик” йўналишида автобус қатновини 2 баробар кўпайтириш топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг