Андижондаги маҳаллалардан бири карантинга олинди(Фото)
“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон ҲУСАНОВ/Андижон. Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, Шўрбулоқ МФЙга қарашли А. Исроилов кўчаси карантинга олинди. Боиси, ушбу кўчада истиқомат қилувчи икки нафар фуқарода коронавирус касаллиги аниқланган.

Айни пайтда маҳаллага кириш-чиқиш ҳаракатлари чеклаб қўйилди. Ҳар бир хонадонни дезинфекция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида кўчма савдо дўкони ташкил этилиб, унда кунлик озиқ-овқат эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотлар савдоси ташкил этилди.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг