Андижонда қарздорнинг «Malibu»си онлайн-аукционга қўйилмоқда

15:41 27 Июль 2024 Жамият
474 0

Андижон вилоятида қарздорнинг «Malibu» русумли автомашинаси онлайн-аукционга қўйилмоқда. Бу ҳақда МИБ матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов «Халқ сўзи»га маълум қилди.

«Бугунги кунда ҳар қандай қарз гаровга асосланиши тақозо этилмоқда. Қарз олувчи шартномадаги мажбуриятини бажармаса суд ундируви гаровдаги мулкка қаратилади», дейди у.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлими иш юритувига ҳам айнан шу мазмундаги суднинг ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, унда АТБ «К.» фойдасига қарздор Д.Ш.дан жами 308,7 млн сўм ундириш ҳамда ундирувни жавобгарга тегишли «Malibu» русумли автотранспорт воситасига қаратилиши кўзда кўрсатилган.

Қарздорлик қопланмагани сабаб, бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, «Malibu» хатлаб қўйилган. Ҳозирда автомашинани электрон онлайн-аукцион савдоси орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер