Андижонда йил фаоллари тақдирланди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг Андижон вилоят бўлими ҳамда «Aktual tv media» МЧЖ ташаббуси билан «Йил фаоллари-2024» тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги энг яхши шаҳар, туман, бошқарма, тиббиёт ва таълим муассасалари билан бир қаторда ҳар соҳанинг энг фаол вакиллари аниқланди. Номзодлар ижтимоий тармоқ орқали эълон қилинган сўровномага асосан очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида саралаб олинди.
— Ушбу тадбирнинг вилоятимизда ўтказилиши анъанага айланиб бормоқда, — дейди «Aktual tv media» МЧЖ раҳбари Абдували Қурбонов. — Бу йилги тадбирнинг овоз бериш жараёнида ўн минг нафардан зиёд ҳамюртларимиз иштирок этиб, давримиз фидойиларини аниқлаб берди. Мақсадимиз, бугунги кун қаҳрамонларини кенг жамоатчиликка танитиш ва уларнинг ибратли фаолиятидан ўрнак олишдан иборат.
Андижон давлат университетининг фаоллар залида бўлиб ўтган тадбирда жамоатчилик овоз берган фаоллар тақдирланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг